Shrift hajmi
Tizim rangi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жорий йилнинг 5 сентябрь кунги  https://t.me/muxbir1 (Мухбир Далиев) телеграмм каналида эълон қилинган “Фарғонада бир киши билан қурилаётган кўприк” хақидаги мақола  эълон қилинди.

Фарғона вилояти  автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан ушбу объектда ўрганиш ишлари олиб борилди  ва  ўрганиш натижалари бўйича қуйидагиларни  маълум қиламиз.

4Р-140а ”Фарғона шахрига” автомобиль йўлининг ПК48+40 қисмидаги йўл ўтказгични узунлиги 165 м, эни пиёдалар йўлаги билан жами 24 м. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 05-05/1-125-сон билан рўйҳатга олинган 9-сонли йиғилиш баёнига асосан Фарғона ва Марғилон шахарларини боғловчи 4Р-140а ”Фарғона шахрига” автомобиль йўлининг 5 кмдаги йўл ўтказгични тўла таъмирлаш объекти 2022 йил  таъмирлаш ишлари дастурига киритилган

Каналда  кўрсатилган фотосурат жорий йилнинг  31 август куни  олинган бўлиб, Суръатда кўрсатилган  ходим оралик қурилма (балка) устида олиб борилган демонтаж ишлари натижасида юзага келган қурилиш чиқидиларини қолдиқларидан тозалаш мақсадида иш олиб бораётган бўлган.

Шу билан бир қаторда Буюртмачи “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК томонидан 2021 йил 22 апрелдаги 684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари ва 2021 йил 5 февралдаги 55-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Курилиш сохасида электрон давлат харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида танлов савдолари эълон қилинган бўлиб, танловда Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 342 кун муддатда бажарилиши таклифи билан № 6256 сонли баёнга асосан ғолиб деб топилган.

Фотосурат олинган кунда пудратчи  Фарғона кўприклардан фойдаланиш корхонаси томонидан тақдим қилинган хужжатлар ва фотосуратларга  кўра объектда 31 августь 2022 йил куни  кўприк остидан харакатланаётган фуқаролар учун вақтинчалик пиёдалар йўлаги, кўприк конструкцияларида фойдаланиладиган армокаркасларни жойида тайёрлаш ишлари амалга оширилган. Ушбу  ишларни амалга ошириш учун корхона томонидан  15 нафар ишчи ва 6 дона махсус техникалар жалб қилинган.

Ушбу кўприкни белгиланган муддатларда таъмирлаш ишларини якунлаш учун  барча имкониятлар ишга солинаётганлигини  билдирамиз.

Шу билан бир қаторда Бош бошқарма барча ОАВ воситалари билан хамкорлик қилишга  доим тайёрлигини  билдирамиз.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ  АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БОШ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ