Shrift hajmi
Tizim rangi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Фарғона туманида хусусий кардиология маркази яқинида пиёдалар йўлаги тўсиб қўйилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, бир неча кун аввал пиёдалар ҳамда ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Миндонобод МФЙ ҳудудидан ўтган мазкур йўл участкасидаги пиёдалар йўлаги шу кўчанинг 10 метрга яқин масофадаги қисмига кўчирилганлиги аниқланди. Ёмғирли кунлар бўлгани учун эски чизиқни ўчириш ишлари олиб боришнинг техник имкони бўлмаган.

Ҳозирда суратда кўрсатилган жойдаги эски пиёдалар йўлаги чизиқларини ўчириш ишлари амалга оширилганини маълум қиламиз.

Фарғона туман ҳокимлиги Ахборот хизмати